Эфиопия ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилинишига сабаб бўлган оммавий тартибсизликлар туфайли 1,6 мингдан зиёд кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Британиядаги нашрлар хабар берди.

Ҳукуматнинг талқинича, ҳибсга олинганлар Эфиопияда содир этилган “зўравонликларда гумон қилинганлар”ҳисобланади. Мамлакат хавфсизлик хизматининг тасдиқлашича, маълум бир миқдорда ўқотар қуроллар ҳам қўлга киритилган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойининг бошида Эфиопияда 6 ой муддатли фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди. Бунга сабаб тартибсизликлар келтириб чиқарган, оммавий аксилҳукумат акциялари сабаб бўлаганди.