ЕИ Туркия билан визаларни бекор қилиш механизмини ишлаб чиқади

Жаҳон 21 Октябрь 2016 2868
Фото: left.gr

Европа иттифоқи мамлакатлари етакчилари яқин ҳафталарда ЕИ ва Туркия ўртасидаги визаларни бекор қилиш механизмини аниқлаб олишни таклиф қилишди. Бу ҳақда РИА «Новости» агентлиги хабар қилмоқда

«Қонуншуносларга яқин бир неча ҳафтада визаларни бекор қилиш механизмининг амал қилишини қайта кўриб чиқиш бўйича келишувга эришиш таклиф этилмоқда», — дейилади ЕИ саммити якуний хулосасида. 

Эслатиб ўтамиз, май ойида Еврокомиссия Европарламент ва ЕИ Кенгашига Туркия фуқаролари учун виза чекловларини бекор қилишни тавсия қилган эди. Бунинг учун, Туркия томони муҳожирлик келишуви шартларини батамом адо этиши шарт қилинганди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўз навбатида визалар бекор қилинмаса, ушбу келишувдан чиқиши билан таҳдид қилган эди. 

Кейинроқ, ЕИ туркияликлар учун 1 октябрдан визаларни бекор қилиши хабар қилинди. Бироқ, бу ҳам эндиликда асоссиз экани ойдинлашиб улгурди. 


 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар