Google корпорацияси ўзининг биринчи савдо дўконини очди. У Нью-Йоркдаги Спринг-стрит 96 кўчаси (Манхэттеннинг жанубий қисми)да жойлашган бўлиб, Apple Store'дан узоқда эмас. Савдо майдонининг ички дизайни кўргазмалар зали шаклида бўлиб, у ерда компаниянинг энг сўнгги янгиликлари, жумладан, Pixel янги смартфонлари ва ақлли Google Home карнайлари намойиш этилади.

Барча қурилма ва аксессуарларга тегиб кўриш ва синовдан ўтказиш мумкин, бироқ сотиб олаётганда Verizon оператори ёки Google онлайн-дўконига мурожаат қилишга тўғри келади.

Суратлар: Business Insider