JT Singh номи остидаги видеоблогер Шанхай бўйлаб саёҳат қилди ва   телепортация усулидаги видеороликни YouTube’да намойиш қилди. Ролик муаллифи Хитойнинг энг йирик шаҳридаги анъанавий иншоотларини эмас, шаҳар четида истиқомат қилувчи оддий уйлардаги хонадонлар, кўчалар, бозорларни  кўрсатиб берди. 

Блогер шаҳар аҳолисининг кундалик юмушлар билан шуғулланиши,  таом тайёрлаш, кир ювиш ёки тишларини тозалашини “кузатган”. Режиссёр бу видеоролик орқали томошабинларга бой мегаполис хаоси фонида ўз анъаналарига эга ажойиб ҳаёт яширин эканлигини кўрсатиб беришни истаганини билдирган.