АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Анқара маъмуриятини Ироқ суверенитетини ҳурмат қилиши зарурлигига ишонтирмоқчи. У ўзининг Туркияга сафари чоғида Мўсулни ИШИДдан озод қилиш амалиётида иштирок этишда, Бағдоднинг норозилигига қарамай, қатнашмоқчи бўлаётган Туркия томонини фикридан қайтаришга уриниб кўради.
 
Бунда Пентагон раҳбари журналистларнинг Туркияга Ироқдаги ҳарбий амалиётларда иштирок этишига рухсат бериш керакми?, деган саволларига жавоб бермаган. Вашингтон бу борадаги қарорни Бағдод ҳукумати қабул қилиши кераклигини айтган эди. 

Картер, шунингдек, Туркиянинг Сурия шимолидаги курдлар гуруҳига ҳаво зарбалари берганига оид тахминларни ҳам изоҳламаган. Бу жанговар бўлинмалар АҚШнинг ИШИДга қарши курашида иттифоқчилари ҳисобланади. 

Туркия раҳбарияти бундан аввал бир неча маротаба АҚШнинг Сурия жангариларига қарши курашаётган курд бўлинмалари билан ҳамкорлик қилаётганидан норозилигини билдирган эди. 

Картер ОАВ вакиллари билан учрашувида таъкидлашича, АҚШ Туркия ва Ироқни ўзининг иттифоқчилари ва "яқин дўстлари" деб билишини айтган. 

Айни вақтда, Туркия ҳарбий бўлинмалари, Бағдоднинг зудлик билан мамлакат ҳудудини тарк этишни талаб қилаётганига қарамай, Мўсулдан 20 км узоқликда жойлашган. Эрдўғаннинг фикрича, Туркия таҳдидларга қарши ўз чегарасида қарши курашишга ҳақли. 

Аввалроқ, Рейтер агентлиги билан суҳбатда, номини ошкор қилмаган Пентагон мулозими, АҚШ мудофаа маъмурияти норасман Туркиянинг айрим иддаоларини тан олишини билдирган эди. Шу билан бирга, хорижий мамлакатлар армиялари Ироқда фақатгина расмий Бағдод рухсати билан фаолият юритиши мумкинлигини таъкидлайди.