Россия ташқи ишлар вазирлиги Гуантанамо турмасини "қуллар бозорига" қиёслади

Жаҳон 21 Октябрь 2016 11487
Фото: exzk.ru

Россия ташқи ишлар вазирлигининг инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги масалалари бўйича вакили Константин Долгов АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо турмасида сақланувчи маҳбуслар сонининг қисқартирилиши "қуллар сотиладиган бозор"ни эслатади деб айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

"У ерда маҳбуслар камайди, бироқ келинг улар қаерга ғойиб бўлганларини бир тафтиш қилиб кўрайлик. Бу маҳбуслар кейинчалик улар билан нима бўлиши ҳақида заррача ҳам ўйланмай бутун дунё бўйлаб тарқатилмоқдалар ва бу ҳолат қуллар сотиладиган одам бозорига ўхшайди", деб айтди Долгов.

Долговнинг айтишича, турмани ёпишга уринишлар муваффақиятсиз бўлмоқда.

"Гуантанамони ёпиш ва АҚШ махсус хизматлари Ироқ ва Гуантанамода қўллаган қийноқларни тафтиш қилишга барча уринишлар муваффақиятсизлик билан якунланди. Ҳеч ким жазоланмаган ва ҳеч нарса тергов қилинмаган. Бирор одам жавобгарликка тортилмади, Гуантанамо эса қандай бўлган бўлса, шундай қолмоқда", деб таъкидлаб ўтди Долгов.

Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама террорчиликда гумон қилинганлар сақланадиган Кубадаги Гуантанамо ҳарбий турмасини ҳали ҳам ёпиш истагидалиги маълум қилинганди. 

 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8714 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9116 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9887 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35212 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51672 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 40 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 307 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 411 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 317 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар