Ишга тушганига кўп бўлмасдан, кўпчиликнинг қалбидан ўрин эгаллаган «Сумбула»да бир қанча янгиликлар амалга оширилди. Қуйида улар билан сизларни таништирамиз.

Шинам маскан – арзон нархлар

Сумбула оилавий масканининг асосий шиори «Сиз ва оилангиз учун шинам маскан, юқори сифат – арзон нархларда». Унинг интерьери дид билан, миллий меъморчилик усуллари, ҳамда замонавий ресторанчилик талабларини эътиборга олиб безатилган. Одатда, бундай шинам масканларда овқатланиш якуний ҳисобингизда ўз таъсирини кўрсатади. Сумбула оилавий масканида эса, сифатли таомлар шинам масканда ҳамёнбоп нархларда сизга тортиқ қилинади.

Янада кўп, янада хилма-хил таомлар

Сумбула оилавий масканининг таомномаси ўзбек миллий таомларининг сара дурдоналарини, ҳамда Европа ва Осиё ошхоналарининг ҳаммабоп таомларини қамраб олган. Таомнома куз ва қиш мавсумини эътиборга олиб, бу мавсумга хос ўзбек миллий таомлари билан ҳам бойитилди. Маҳаллий эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда, кўп талаб қилинаётган салатлар, шунингдек янгича Европа салатлари билан ҳам меҳмонлар хушнуд этилмоқда.

Куз — балиқ мавсуми

Балиқли таомлар иштиёқмандлари учун «Сумбула»да махсус балиқли меню таклиф қилинмоқда. Унда ғиждувонча усулда тайёрланган судак балиғи филеси, анъанавий усулда қовурилган дарё сазани ва рестораннинг бош ошпазидан махсус димлама сазан ўрин эгаллаган. Ҳар бир балиқ таомлари таъбга мос соуслар билар тортиқ қилинади. Совуқ кунларда ушбу балиқли таомлар меҳмонларнинг кўнглини олмоқда.

Нонушта учун янги меню

Нонуштага мастава истайсизми? Иссиқ нон билан қаймоқничи? «Сумбула»да ўзбек миллий нонушта маданиятимиз, шунингдек кундалик нонушта талаблари эътиборга олиниб, алоҳида меню тайёрланган ва яқин кунларда ишга тушади. Албатта, мазали бўлади.

Оилавий тадбирлар – оилавий масканда

«Сумбула» оилавий тадбирлар учун ҳам шинам масканга айланган. У ерда миллий анъаналаримизга хос оилавий, ҳамда корпоратив тадбирлар ҳам ўтказилмоқда.

“Сумбула” сайёҳлар эътиборида

Ўзбек миллий меъморчилигига асосланиб қурилган ҳамда ўзбек ошхонасининг сара дурдоналари замонавий усулда тортиқ қилаётган ушбу маскан чет эллик сайёҳлар ва юртимиз меҳмонларининг ҳам эътиборидан четда қолмади.

Болалар майдончаси

Оилавий масканни болалар майдончасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Сумбула — оилавий масканининг болалар майдончасида ҳам кўплаб болакайларнинг энг бахтли онлари нишонланди.

Фарзандларингиз бошқа кунларда ҳам мароқли ҳордиқ чиқариши учун «Сумбула» маскани дам олиш ва таътил кунларида ажойиб кўнгилочар ҳамда анимацион томошаларини таклиф қилмоқда.

Сумбула нима?

Халқимиз орасида, мумтоз адабиётимизда ва қўшиқларимизда шунчалик кўп тилга олинадиган Сумбула ўзи аслида нима?

Сумбула – шифобахш ўсимлик

Сумбула асосан Ўрта Осиё даштларида ўсадиган шифобахш ўсимлик бўлиб, Абу Али Ибн Синонинг «Тиб қонулари» китобида ҳам Сунбул алоҳида тилга олган. 

Сумбула – хушбўй мушк

Сумбула ўсимлигининг илдизи ўзидан машҳур мушк ифорини таратади, шунинг учун ҳам Сумбуланинг илдизи Мушк илдизи (Ферула мосчата) деб номланади. Сумбула илдизидан олинган мушк шарқ атторчилигида, шунингдек замонавий парфюмерия соҳасида кенг қўлланилади.

«Сумбула» ресторанининг манзили: Тошкент шаҳри, Ифтихор кўчаси, 15-уй;
Мўлжал: «Флешка» (эски Малика) савдо мажмуаси;
Тел: (+998-95) 146-99-39

«Сумбула» ресторани ҳар кун, соат 10:00дан соат 23:00гача ишламоқда.

Уларнинг фаолияти ва янгиликларидан «Facebook»даги саҳифа орқали ҳамда «Telegram»даги каналига обуна бўлган ҳолда хабардор бўлиб туришингиз мумкин.

Сумбула Оилавий Маскани
@sumbulauz
facebook.com/sumbula.uz
telegram.me/sumbulauzb

Реклама ҳуқуқи асосида