Тайланд бош вазири ўринбосари Танасак Патимапракорн туризм ва спорт вазирлигига мотам муддати давомида ўзини тутишга оид махсус рисолаларни чоп этишга кўрсатма берган. Шунингдек, мамлакатга келган сайёҳларга қора тасмалар ҳам тарқатилади. Уларни либосга тақиб олиш мумкин бўлади, дея хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

Аввалроқ, Тайланд сайёҳлик бошқармаси миллий мотам кунлари қиролликка ташриф буюрувчи хорижий сайёҳларга тавсиялар рўйхатини эълон қилган эди. 

Хусусан, “кўплаб одамлар қора либосда бўлади. Сайёҳлар бундай қилиши шарт эмас, аммо жамоат жойларда тўқ тусдаги либосларни кийишга ҳаракат қилинг”, дейилади тавсияномада. 

2016 йил 14 октябридан қирол Пхумипон Адульядет вафоти муносабати билан Тайландда бир йиллик мотам эълон қилинди. Давлат хизматчилари шу вақт мобайнида қора либос кийиш буюрилган. Давлат байроқлари 30 кун туширилади. Бундан ташқари, 30 кун давомида турли кўнгилочар дастурлар, томошалар бекор қилинган.