Туркиянинг Трабзон шаҳрида эпиляция (танадаги тукларни олиш) маркази реклама буклетларини тарқатиш сабабли икки гуруҳ одамлар орасида чиққан жанжал оқибатида чиққан отишма сабабли 4 киши яраланди. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар бермоқда.  

Бир гуруҳ одамлар шаҳарнинг кўчаларидан бирида реклама буклетларини тарқатаётган бўлган. Бу кўча кафесида ўтирган бир неча кишининг норозилигига сабаб бўлган ва улар "беҳаё" буклетларни тарқатишни бас қилишни талаб қилишган. Икки томон орасида юзага келган жанжалда буклетларнинг тарқатилишидан норози бўлганлардан бири тўппончадан бир неча ўқ узган. Оқибатда воқеа жойидан ўтиб кетаётган 4 йўловчи оёғидан жароҳат олган. Таъкидланишича, улар шифохонага етказилганлар ва ҳаётлари хавф остида эмас.

Полиция воқеани тергов қилмоқда, воқеа жойидаги кузатув камераларидан ёзувлар олинган. Отишмани содир этган кимса қидирилмоқда.