УЕФА президенти: «Европа Суперлигасини ташкил этиш урушга олиб келади»

Спорт 21 Октябрь 2016 3887
Фото: Associated Press

УЕФА президенти Александер Чеферин Европа Суперлигасини ташкил этиш ғоясига муносабатини билдирди.

Бунгача Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге Чемпионлар лигасини такомиллаштириш бўйича таклиф билдирганди. Унинг фикрича, ЕЧЛни Европа Суперлигаси билан алмаштириш керак. Бундай турнирда Италия, Англия, Испания, Германия ва Франция вакиллари бўлган 20та жамоа иштирок этади.

«Европа Суперлигасини тузиш ғояси урушга олиб келадиган ғоядир. Биз катта жамоалар томонида турамиз ва улар ҳам УЕФА иштирокисиз бундай қарор қабул қилмайди. Бундан ташқари, клублар агар ажралишса, қандай муаммоларга дуч келишлари мумкинлигини яхши тушунишади. Агар бу осон иш бўлганида эди, шундай турни аллақачон пайдо бўлган бўларди», — деган Чеферин.

Манба: Tribuna.uz

Кўпроқ янгиликлар