Аргентина прокуратураси собиқ президентга янги айбловларни илгари сурди

Жаҳон 22 Октябрь 2016 5413
Фото: © РИА Новости

Аргентина прокурорлари Херардо Польисит ва Игнасио Майкес мамлакат собиқ президенти Кристина Фернандес де Киршнерга нисбатан янги айбловларни эълон қилди. Унга кўра, собиқ президент давлат шартномаларини имзолашда коррупцияга йўл қўйган, деб ёзмоқда Clarín газетаси.

Прокурорлар инфратузилма лойиҳаларини қуриш бўйича 15та шартномани ўрганиб чиқишган. Уларнинг барчаси тадбиркор Ласаро Баес компанияларига тақдим этилган. Польисит ва Майкесларнинг таъкидлашича, битимларни имзолашда кўплаб қоидабузарликларга йўл қўйилган. 

"Бу ўтган йилларда коррупция тизими мавжуд бўлганини, у собиқ президентлар Кристина Фернандес де Киршнер ва унинг марҳум турмуш ўртоғи Нестор Киршнернинг оилавий дўсти фойдасига хизмат қилганини кўрсатади", - дейилади прокурорлар мурожаатида. 

Кўпроқ янгиликлар