Ҳиндистоннинг Шивакаши шаҳрида (Тамилнад штати) мушаклар (фейерверк) ортилган юк машинаси ёниб кетиши оқибатида пиротехниканинг портлашидан 9 киши ҳалок бўлди. Ушбу ҳолат видеоси LiveLeak сайтида чоп этилди.

Мушаклар Ҳиндистонда оловлар фестивали сифатида нишонланадиган Дивали байрами вақтида ишлатиш учун учун мўлжалланган бўлган.