Клинтон Трампни "Путин миниб юрадиган от" деб атади

Жаҳон 22 Октябрь 2016 12789
Фото: thehansindia.com

АҚШ президенти лавозимига номзодлар Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп сайловлар олдидан охирги марта хайрия кечки овқатида юзма-юз учрашдилар ва бир-бирларига навбатдаги "илтифотлар" билдиришди. Альфред Смит жамғармасининг хайрия кечки овқати президентликка номзодлар сайловлар олдидан охирги марта учрашадиган анъанавий тадбир ҳисобланади. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда. 

Трамп ва Клинтон бу гал бир стол атрофида учрашдилар. Кечки овқатда бир-бирини ҳақоратлаш қабул қилинмаган. Икки номзод орасидаги "дуэль" ўзаро пичинглар тарзида ўтди. Трамп микрофон олдига келиб, Клинтоннинг елкасига мулойим қоқиб қуйди.

"Мен Хиллари бугун келади деб ишонмагандим. Мен сизлар электрон почта орқали таклифномалар юбормайсиз деб ўйлагандим. Балки, сиз шундай қилгандирсиз ҳам ва Хиллари кечки овқат ҳақида WikiLeaks’дан хабар топган бўлса, ажабмас. Биз рақибим билан яқиндаги дебатларда бир-биримизга мулойим бўла олишимизни тан олдик. Аслида, Хиллари трибунага чиқа туриб, менга тегиб кетди ва жуда мулойим "Кечирасиз" деб айтди. Мен ҳам унга мулойимгина "Келинг бу ҳақда менинг президентлик муддатим бошланганда гаплашамиз", деб жавоб бердим", деб кесатиқ қилди Трамп.

Хиллари бу "пичинглар эстафетасини" муносиб қабул қилди. Хиллари аввал Трампнинг унинг соғлиғи борасидаги шубҳаларига жавоб берди. 

"Мен бу ерга келиш учун ўзимнинг қатъий уйқу жадвалимда танаффус қилдим ва сиз эшитганингиздек, менинг бу ерда бўлишим сиз учун ҳам ноёб завқдир, чунки мен одатда бундай чиқишларимга катта ҳақ оламан", деб айтди Клинтон. 

Шундан кейин Клинтон ҳазил тарзида Трампни Москванинг "одами" эканлигига ишора қилди.

"Яқинда Дональд учрашувларидан бирида телесуфлёрни ўчириб қўйганини эслайсизми? Мен уни тушунаман. Ундан фойдаланиш ноқулай бўлса керак, русчадан сўзларни таржима қилган ҳолда нутқ сўзлаш янада мураккаброқ бўлса керак. Аслида Дональд от каби соғлом, Владимир Путин ҳамма ерда миниб юрадиган от бор-ку, ўша каби", деб киноя қилди Клинтон.

Клинтон нутқида Трампнинг сайловлар натижасини фақат ўзи ютсагина тан олиши ҳақидаги гапларига ҳам "изоҳ бериб ўтди".

"Ё ажаб, мен Дональддан кейин саҳнага чиқдим. У ҳокимиятни тинчлик билан беришга рози бўлади, деб ўйламагандим", деб яна кесатиқ қилган Клинтон.

Бу "пичинглар" орасида Трамп ўз рақибига дебатлар вақтида Клинтон бутун дунёга АҚШнинг давлат сирларидан бирини ошкор қилиб қўйганини эслатмади. Клинтон охирги дебатда ядровий ракетани отишга буйруқдан уни отишгача роппа-росса 4 дақиқа кетишини айтган. Кўринишича, Трамп бу мавзуни ҳазиллашишга сабаб, деб  ҳисобламаган. 

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар