Paramount Pictures киностудияси Питер Гуральникнинг "Сэм Филлипс: Рок-н-роллни яратган киши" асарини экранга кўчириш ҳуқуқини қўлга киритди. Экранизациядаги бош ролни актёр Леонардо Ди Каприо ижро этадиган бўлди. Бу ҳақида Deadline нашри маълум қилди. 

Филлипс – Мемфисдаги Sun Studio'да ишлаган мусиқий продюсер. У 1950-йилларда Элвис Пресли, Жонни Кэш, Жерри Ли Льюис ва Карл Перкинс каби артистларни юлдуз қилишда ёрдам берган. 

Ди Каприо бу лойиҳада нафақат актёр, балки продюсерлардан бири сифатида ҳам иштирок этади. Яна бир продюсер эса - The Rolling Stones гуруҳи иштирокчиси Мик Жаггер. Лойиҳа  билан Appian Way шуғулланади.