Лондоннинг Тоттэнхем туманида икки қаватли автобус томи билан темир йўл кўпригига урилиши оқибатида кўплаб одамлар жароҳат олди. Бу ҳақда Sky.News хабар берган

Хабарга кўра, воқеа 22 октябрь эрталаб юз берган. Тўқнашув оқибатида 26 киши жароҳат олган, улардан 5 нафари шифохонага етказилган, қолганларга воқеа жойида ёрдам кўрсатилган. Яна 3 киши автобуснинг 2-қаватида сиқилиб қолган, уларни чиқариб олишга бир неча соат кетган. 

Журналистларнинг айтишича, икки қаватли автобус кўприк остидаги оралиқлардан биридан ўта олмаган ва унинг томи том маънода кесилиб кетган. 

Фото: Craig Minton
Фото: Craig Minton