Россиянинг Суриядаги вазифаси бу давлатни террорчилик ташкилотларидан озод қилиш ва унинг парчаланиб кетишига йўл қўймаслик ҳисобланади, деб айтди Россия президенти Владимир Путин матбуот котиби Дмитрий Песков.

"Вақтинчалик жойлашиш базаси – бу мақсад эмас, балки мақсадга эришиш учун восита. Мақсад эса президент томонидан айтилган – бу Суриянинг қонуний ҳукуматига террорчиликка, ИШИД ва бошқа террорчилик ташкилотларига қарши курашда ёрдам беришдир", деб айтди Песков 22 октябрда Россия телевидениесига берган интервьюсида.    

"Сурия ҳудудини озод қилиш керак. Ва давлат қандайдир ҳосила ҳудудларга бўлиниб кетишига қаршилик кўрсатиш учун барча ишни қилиш зарур. Чунки бу бутун минтақа учун фалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин", деб айтди Песков ва яқин орада Сурия ихтилофини ҳал қилишнинг истиқболларини кўрмаётганини қўшимча қилди.

Песковнинг фикрича, фақат икки йўл бор: ё Дамашқда Башар Асад ўтиради, ё "Жибҳат ан-Нусра". "Учинчи вариант мавжуд эмас. Ва сиёсий тартибга солишга чиқиш учун Дамашқда Асад ўтириши лозим", деб таъкидлаб ўтди Песков.

Унинг айтишича, агар Дамашқда ҳокимиятни террорчилар эгаллайдиган бўлса, унда ихтилофнинг ҳеч қандай сиёсий тартибга солиниши бўлмайди. "Унда бу террорчилар ҳеч қандай эгаларига, қўғирчоқ ўйнатувчиларига қулоқ солмайди. Унда қочқинларнинг янги оқимлари, Канндаги янги юк машиналар ва шунга ўхшаш воқеалар яна бошланади, Худо кўрсатмасин", деб ўз сўзларини интиҳолади Песков.