Россиядаги допинг ҳақидаги Маклареннинг янги маърузаси чоп этиладиган сана маълум бўлди

Спорт 22 Октябрь 2016 2928
Фото: REUTERS

Бутунжаҳон аксилдопинг агентлигининг (WADA) мустақил комиссияси раҳбари Ричард Маклареннинг Россиядаги допинг ҳақидаги янги маърузаси 19 ноябрда чоп этилади, деб маълум қилди WADA раҳбари Крейг Риди.

"Мен Ричард Макларен билан бир ҳафта аввал гаплашдим. Биз октябрь охирига ҳисоботни чиқаришга умид қилмоқдамиз, бироқ, ўйлашимча, биз буни икки ҳафта кейинроқ қиламиз. Сизнинг ўрнингизда мен ҳужжатнинг чоп этилишини ноябрь ўрталарига кутган бўлардим", деб Ридининг айтган сўзларини келтириб ўтди Kyodonews.

Маклареннинг Россиядаги допинг ҳақидаги биринчи ҳисоботи 2016 йил июлида чоп этилганди.

 

Кўпроқ янгиликлар