АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция авиацияси ИШИДга қарши кураш баҳонасида Сурия инфратузилмасини атайлаб йўқ қилмоқда.  

Суриянинг Хасака вилояти жанубида коалиция самолётлари вилоятни Даур-аз-Зор вилояти билан боғловчи, Хабур дарёси устидан ўтувчи Макрада қишлоғидаги кўприкни йўқ қилди, деб хабар бермоқда Суриянинг SANA ахборот агентлиги мухбири. 

Коалиция авиацияси охирги бир неча ҳафтада ҳаммаси бўлиб Эвфрот ва Хабур дарёлари орқали ўтувчи 8 та кўприкни йўқ қилган.