Суриялик жангарилар Шарқий Ҳалаб аҳолисидан савдо буюми сифатида фойдаланишмоқда. Улар ҳалабликларни тиббий ёрдам эвазига қўйиб юборишга рози бўлишди. Бу ҳақида Женева музокараларига яқин манбага асосланиб, НТВ хабар берди

Манбага кўра, Халқаро Қизил Хоч бир неча кундан бери беморлар ва жароҳат олганларни шаҳардан олиб чиқишга уринмоқда - бу камида бир неча юз кишини ташкил қилади. Бироқ террорчилар Шарқий Ҳалабга дори-дармон етказиб, жангариларга тиббий ёрдам кўрсатилган тақдирдагина тинч аҳолини қўйиб юборишга тайёр эканликларини маълум қилишди. 

Жангарилар аҳолига таҳдид қилишда давом этишмоқда. Улар экстремистларни Ҳалабни тинч қўйишга чақирган  маҳаллий масжид имомини қатл қилишди. 

Бундан ташқари яна кўплаб кишилар жароҳат олди. Шаҳар аҳолиси уларни гуманитар йўлакдан чиқариб юборишни талаб қилганида, жангарилар уларга қарата ўқ очган.