Туркия бош вазири Туркияга таҳдид қилувчи террорчиларни йўқ қилишга чақирди

Жаҳон 22 Октябрь 2016 3992
Фото:aa.com.tr

Ироқ Туркияга таҳдид қилувчи террорчилик ташкилотларини йўқ қилиши керак. Анқара бундай ташкилотлар сирасига Курдистон ишчи партиясини киритади. Бу ҳақда Туркия бош вазири Бинали Йилдирим айтиб ўтди, деб хабар бермоқда RT нашри.

"Ироқ биринчи навбатда Туркияга таҳдид қилувчи террорчилик ташкилотларини йўқ қилиши керак", деб Йилдирим айтган сўзларни келтириб ўтди Anadolu ахборот агентлиги. 

Йилдиримнинг айтишича, Туркиянинг Суриядаги саъй-ҳаракатлари биринчи навбатда террорчилик ташкилотларини йўқ қилишга қаратилгандир. 

"Биз PYD (Демократик иттифоқ) ва YPG (курд халқ мудофааси отрядлари) ҳамда ИШИДни террорчилик ташкилотлари деб ҳисоблаймиз. Бизни Анқаранинг террорчиликка қарши қадамлари борасидаги гаплар қизиқтирмайди. Биз миллий хавфсизлигимизни таъминлаш учун барча зарур ишни қилмоқдамиз ва қиламиз. Биз кимнингдир ерига даъвогарлик қилмаяпмиз", деб айтди Йилдирим.  

Йилдиримнинг айтишича, АҚШ Туркияга Суриянинг шимолидаги Муйнбич шаҳрида "бирорта PYD/YPG жангариси қолмаслигига" ваъда берган.

Аввалроқ Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг Сурия шимолида ўтказган ҳаво операцияси давомида курд тузилмаларининг 160-200 аъзоси йўл қилингани маълум қилинганди.

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33942 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72105 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10423 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 135971 Жамият
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 236 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2375 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 990 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 6025 Спорт
Эрдўған Германия ташқи ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 2614 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар