Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизими ислоҳ қилинади ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кучайтирилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. 

Фармон суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган. 

Президент фармонига мувофиқ, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш  давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланган.

Манба: ЎзА