30 нафарга яқин британиялик ҳарбий 2017 йил бошида НАТОнинг Косоводаги халқаро кучлар сафида тинчлик амалиётларида иштирок этиши учун бу мамлакатга юборилади. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазири Майкл Фэллон маълум қилган.

Press Association агентлиги хабар қилишича, Фэллон британиялик ҳарбийлар бу мамлакатда 1 йил давомида бўлишини айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, Болқоннинг ғарбий қисмида хавфсизлик ва барқарорлик билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда.

"НАТО бизнинг мудофаамизда муҳим ўрин эгаллайди. Европа хавфсизлигини таъминлаш Буюк Британиянинг ички хавфсизлигини таъминлаш демакдир", дея британиялик вазирнинг сўзларини келтирган Фэллон.

Британиялик ҳарбийлар Приштинага жойлаштирилади.

Шимолий Атлантика альянси кучлари ушбу автоном ҳудудга серб ҳарбийлари Косово ва Метохиядан чиқарилгач, 1999 йилнинг 12 июнида жойлаштирилган. KFOR миссиясида 31 давлат ҳарбийлари иштирок этади. Агентлик маълумотларига кўра, миссия таркибида 4,3 минг ҳарбий бор.