23 октябрдан Ўзбекистонда бензин нархи кескин кўтарилди

Ўзбекистон 23 Октябрь 2016 66178

23 октябрь соат 0:00дан эътиборан барча турдаги автобензин чакана нархлари Ўзбекистон бўйича бир хил этиб белгиланди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси маълум қилди.

Эндиликда ёқилғининг янги баҳоси аввалгисидан тахминан 35 фоизга юқори бўлди.

Фото: Telegram.me

Компания сайтида жойлаштирилган хабарда, жумладан, шундай дейилади:

«Сўнгги вақтда мамлакатимиз аҳолисининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал почтаси орқали, шунингдек компаниямиз, Республикамизнинг раҳбар, назорат ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари номига келиб тушган мурожаатларида автобензин таъминотида бўлаётган узилишлар, шу жумладан, баъзи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида автобензиннинг устама нарх билан сотилаётганлиги, автобензин олиш учун узундан-узоқ навбатда туришга тўғри келаётганлиги, Тошкент шаҳридаги аксарият АЁҚШларда Аи-80 русумли автобензиннинг 2 075 сўм, вилоятларда эса асосан тижорат нархида, яъни 3 000 сўмдан сотилаётганлиги, автобензиннинг айрим нопок кимсалар томонидан Тошкент шаҳридаги АЁҚШлардан турли йўллар билан олиб бориб, бошқа вилоятлар аҳолисига 3 000 сўмдан 5 000 сўмгача бўлган чайқов нархида сотилаётганлиги ҳақидаги ўринли эътирозларини инобатга олиб ҳамда бундан буён мазкур қонунга ҳилоф ҳолатларга узил-кесил барҳам бериш мақсадида 2016 йил 23 октябрдан барча турдаги автобензин чакана нархлари Республика бўйича бир хил этиб белгиланди».

23 октябрь, якшанбадан эътиборан Аи-80 русумли автобензин 1 литри 2 800 сўм, Аи-91, Аи-92 ва Аи-93 русумли автобензинлар 1 литри 3 000 сўм, Аи-95 русумли автобензиннинг 1 литри эса 3 300 сўм этиб белгиланди.

«Ўзбекнефтгаз» мутасаддилари фуқаролардан автобензин нархига устама қўйиб сотилаётганлиги ёхуд бошқа нохуш ҳолатлар ҳақида «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўздавнефтгазинспекция»нинг вилоят бошқармалари, жойлардаги тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва нефть базаларнинг ишонч телефонларига хабар қилишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, автобензин нархлари охирги марта 2016 йилнинг 1 январида оширилган эди. Ўшанда автомобиль ёқилғиси учун олинадиган солиқ миқдори 290 сўмдан 335 сўмга кўтарилгани сабабли, бензин нархи ҳам 45 сўмга қимматлаганди. Яъни Аи-80 бензинининг бир литри нархи 2075 сўм (аввалги нархи 2030 сўм), Аи-91’ники эса 2280 сўм (аввалги нархи 2235 сўм) қилиб белгиланганди. Шунингдек, суюлтирилган газ истеъмоли учун солиқ миқдори 30 сўмга, сиқилган газ учун 35 сўмга ошганди.

 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20088 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23592 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12073 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13025 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42254 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48024 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 49 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 140 Жамият
Кўпроқ янгиликлар