АҚШ коалицияси Ироқдаги Дакук шаҳрига зарба бермаган. Бу ҳақда коалициянинг "Матонатли қатъият" операцияси вакили маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

"Биз фуқаролар орасидаги қурбонларни коалициянинг бу ҳудуддаги бирор-бир зарбаси билан боғлай олмаймиз", деб айтди коалиция вакили.

Унинг айтишича, коалиция бундай қурбонларни минималлаштиришга ҳаракат қилади.

Аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков Дакукдаги тинч аҳолига айнан коалиция самолётлари зарба берганини маълум қилганди.