Эрон президенти АҚШдаги президентлик пойгасини "ёмон" ва "энг ёмон" ўртасидаги танлов деб атади

Жаҳон 23 Октябрь 2016 9494
Фото: REUTERS

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ президенти лавозимига номзодлар ичидан энг оммавийларини назарда тутиб, АҚШдаги президентлик пойгасида одамлар "ёмон" ва "ундан ҳам ёмонроқ" ўртасида танлашаётганини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.    

"Америка 200 йилдан бери демократия борлигини айтиб келади, уларда 50 дан кўпроқ президентлик сайлови бўлиб ўтган, бироқ бу давлатда маънавият йўқ", деб айтди Руҳоний.

Руҳонийнинг айтишича, АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп дебатларда ўзаро бир-бирларини айблаб, бир-бирларини мазаҳ қилиб келмоқдалар. Руҳоний АҚШдаги сайловолди пойгасида кимни афзал кўриши ҳақидаги саволга у пойгада ёмон ва ундан ҳам ёмонроқ ўртасида танлов бўлаётганини кўраётганини айтди ва бу таърифлардан қайси бири қайси номзодга тегишли эканлиги борасида  аниқлик киритмади.  

 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар