Германиянинг Бремен шаҳрида 23 октябрда эрталаб мамлакат армиясига тегишли 15 та юк машинаси ёниб кетди, деб маълум қилинди маҳаллий полицияда.  

Ҳуқуқ-тартибот муассасаларида ёнғин атайлаб уюштирилган бўлиши эҳтимоли ҳам мавжуд. 

"Биз барча йўналишлар бўйича тергов олиб бормоқдамиз" деб айтди Бремен полицияси вакили DPA ахборот агентлигига.

Таъкидланишича, давлат хавфсизлигига хавф солувчи  қоидабузарликларни тергов қилиш бўлими воқеа сабабларини аниқлаштирмоқда.  

Машиналар ёниши оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Қутқарувчиларнинг маълум қилишича, ёнғин оқибатида бир миллион долларга яқин моддий зарар етказилган.