Ироқ парламенти алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва сотишга расман тақиқ қўйди. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар берди.

Шу билан биргаликда бу масалада парламент аъзолари якдил бўлишмаган.

Тақиқ қўлланишини ёқловчи томон бу тақиқ конституцияга, яъни ислом динига зид қонун қабул қилмаслик белгиланган қонунга мослигини таъкидлашмоқда.

Ўз навбатида бу таклифга қарши чиққанлар бу тақиқ орқали кишиларнинг конституцион ҳуқуқлари бузилиши, диний эътиқод эркинлиги ва озчиликнинг ҳуқуқларига қаршиликни қайд этган. Улар судга бу қонун бўйича шикоят қилишмоқчи.

Қайд этилишича, муниципалитетлар тўғрисидаги бу қонун лойиҳасига бу тақиқ сўнгги лаҳзаларда қўшилган.