2022 йилда Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси мундиал учун стадионлар қурилишида ишчилардан бири ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди.

Бу ҳодиса Ал-Вакра шаҳрида рўй берган. Ҳозирда текширув ишлари бошланган.

Маҳаллий амалдорлардан бирининг айтишича, бу Қатарда ЖЧ-2022 учун қурилаётган стадионлар қурилиши майдонидаги илк ўлим ҳолатидир.

Бундан олдинроқ 3 қурувчининг ўлими ҳақида маълум бўлганди, лекин уларнинг ўлимига сабаб сифатида юрак билан боғлиқ муаммолар келтирилган.