Korzinka.uz супермаркетлари раҳбари Зафар Ҳошимовнинг ёқилғи нархи ҳақидаги мушоҳадалари

Экономика 23 Октябрь 2016 38962

Маълумки, 23 октябрдан эътиборан ёқилғи баҳоси солиқ ҳисобларини эътиборга олган ҳолда оширилди. Бунга юртдошларимиз турлича муносабат билдиришмоқда.

Korzinka.uz супермаркет қаторлари раҳбари Зафар Ҳошимов ўзининг Facebook'даги саҳифасида сўнгги кунларда катта баҳсларга сабаб бўлаётган ёқилғи нархининг ошиши борасидаги фикрларини баён қилди. 
 
"Ишончим комилки, менинг фикрим машҳур бўлмайди, бироқ шундай бўлса ҳам, мен уни баён қилишга жазм қилдим. 

Менинг хотирамда турли мавсумларда, лекин кўпинча кеч кузда автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида соатлаб навбат пойлашлар муҳрланиб қолган. Ёқилғи олиш учун узундан-узун навбат кутиб турганда, бирор кимса билан суҳбатлашиб қолганда, ижтимоий тармоқлардаги постларда бунинг учун бензин қуйиш шаҳобачалари, "Ўзбекнефтгаз", ҳукумат ва ҳатто бир-бирларини қарғаб кетишади. 

Иқтисодий жиҳатдан билимли инсон давлат ҳар доим биз харид қиладиган ёқилғи нархини чуқур субсидиялаштиришини яхши англайди. Мамлакатимизда автомобилларга бўлган талаб давлат белгилаб берган ёнилғининг паст баҳоси туфайлигина шундай юқоридир. Бунинг натижасида кўпчилик оилалар бугунги кунда 2-3 машинага эга. Биз ёнилғини ўйламай сарфлаймиз, ўзимиз нафас оладиган ҳавони ифлослантиришимиз тўғрисида-ку, гапирмаса ҳам бўлади. Ҳозирнинг ўзидаёқ бизда аҳоли жон бошига ёнилғи истеъмоли баъзи Европа мамлакатлари даражасидан ўтиб кетган. Буларнинг барчасини субсидиялаштириш эса давлат бюджети томонидан, бизнинг солиқ тўловларимиздан амалга оширилади. Ўйлаб кўрилса, бу пулларни жамият учун фойдаси кўпроқ тегадиган бошқа нарсаларга ҳам сарфлаш мумкин. 

Бу ерда аҳолининг ижтимоий ҳимояси ҳақида гапиришга ҳожат йўқ. Аксинча, оила қанчалик бадавлат бўлса, унда шунчалик машина кўп бўлади, шунча кўп ёқилғи сарфланади ва табиийки, бундай фаровон уй хўжалиги давлатга шунча қимматга тушади. Аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланувчи нисбатан имкони камроқ қатламлари ёки кўп бензин сарфланмайдиган бир машинага эга оилалар эса камроқ ёқилғи ишлатишади ҳамда табиийки, бундай оилалар давлат томонидан таъминланган имтиёзли нархлардан камроқ фойдаланишади. Шундай экан, сув, иссиқлик ва электр энергияси каби ёқилғи нархини субсидиялаштириш орқали аҳолини ҳимоя қилиш энг мақсадли чора-тадбир эмас. 

Ҳар қандай аниқ фанлар каби иқтисодий назариянинг ҳам ўз қонунлари бор. Уларни инкор қилиш мумкин, лекин барибир тўловни тўлиқ амалга оширишга тўғри келади. Ана шундай қонунлардан бири - талаб ва таклиф қонуни. Агар талаб таклифдан ошиб кетса, у ҳолда маҳсулот қадрланмаган бўлади ва унинг ё нархи ўсади, ёки - навбатлар. Мана шу тафовутни биз барибир тўлаймиз. Нима бўлганда ҳам,  бир литр ёқилғи бизга 2075 сўмдан ортиққа тушаётганди. Уни шу нархда сотиб олиш учун барчамиз шу кунларда катта навбатларда туришимизга тўғри келди, бунга эса қанча вақт ва асаб зое кетди - улар бепулми? Шунингдек, давлат ёқилғи учун ўз бюджетидан яна пул ҳам қўшади, бу пуллар эса таълим, илм-фан, инфратузилма ёки соғлиқни сақлаш каби муҳим соҳалар ривожи учун сарфланиши ҳам мумкин эди. Бундан ҳам ёмони - баъзан ёқилғини юқори нархларда "олиб сотарлар"дан харид қилишга тўғри келганлиги. Уларнинг ким экани-ю, ёқилғига "нималар" аралштириб сотаётгани эса бизга қоронғу... Шу тариқа, давлатнинг яхшилигидан фақат ғараз ниятли кимсаларгина фойдаланишлари мумкин эди. 

Шуни билиш муҳимки, чайқовчилик - ёқилғини субсидиялаштирилган давлат нархида ортиқча истеъмол қилиш натижасида юзага келган танқисликнинг синглиси.

Шунинг учун мен ёқилғи нархининг кўтарилиши борасида қўйилган қадамни ижобий қарши оламан. Бу тўғри, мардона ва масъулиятли қадам, деб биламан. Қўйилган бу қадам давлатнинг пулларини тежайди ва бизни танқислик ҳамда соатлаб навбат пойлашлардан халос қилади". 


 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар