Жаҳонда юз берган энг қизиқарли, ноодатий воқеа-ҳодисаларнинг видеотасмаларга муҳрланганларини Kun.uz ўз ўқувчиларига туҳфа этади. Эслатма: яқин кунлардан бошлаб сайт TAS-IX тизимида ишламоқда!

JT Singh номи остидаги видеоблогер Шанхай бўйлаб саёҳат қилди ва   телепортация усулидаги видеороликни YouTube’да намойиш қилди. Ролик муаллифи Хитойнинг энг йирик шаҳридаги анъанавий иншоотларини эмас, шаҳар четида истиқомат қилувчи оддий уйлардаги хонадонлар, кўчалар, бозорларни  кўрсатиб берди.

27 ёшли тоғ чанғичиси-экстремал Жереми Хейц Пеннин Альпларидаги (Швейцария) деярли тик қояни забт этди. У буни май ойида амалга оширишга муваффақ бўлган, бироқ бунинг суратлари ва видеоси шу ҳафтада чоп этилди. 

 

Техаслик парашютчи 3000 метрлик баландликда кроссовкасини тушириб қўйди, лекин бундай кутилмаган вазиятда ўзини йўқотиб қўймади ва унга етиб олди. Унинг дубулғасига ўрнатилган камера бу жараённи муҳрлашга улгурди.

Трансфер ҳуқуқи «Челси»га тегишли бўлган «Бетис» жамоаси ярим ҳимоячиси Чарли Мусонда Испания чемпионати доирасида «Реал»га қарши ўйиндан кейин 20 дақиқа давомида мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналдуни кутиб турди. У ўз кумири бўлмиш футболчи билан суратга тушиш ҳамда футболкага имзо қўйдириш учун рақиблар футболчисини йўлакда кутиб турган.

Австралияда истиқомат қилувчи Дэн Хюьи Порт-Фейри чеккасида балиқ тутиб юрганида акулага тўқнаш келди ва ундан ажойиб усулда қутулди. Mashable нашри ушбу видео билан бўлишди.

14 октябрь куни Американинг Флорида штатида «Battle at the Bay 5» боксчилар шоуси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик Ботирали «Халк» Мамажонов (5−0−0, 3 КО) ҳам рингга кўтарилди. Беллашув Telemundo (АҚШдаги иккинчи испан тилли телекоммуникацион компания) канали орқали трансляция қилинди.

Rctestflight лақаби билан танилган видеоблогер октокоптерга 1000 ватт кучга эга Freefly Alta (саккиз пичоқли пичоқлар) LED чироғини ўрнатди.

У тўплаган дизайн 90 минг люменда ёруғлик оқимини чиқаради ва бу эса ҳаводан ноодатий суратлар олишга ёрдам беради. Аввалари бунга ўхшаш суратга олиш учун фақат оғир техникали вертолётдан фойдаланилган.

Хитойда уч кўзли ва 2 бурунли тўнғиз дунёга келди. Бу ҳақида "Синьхуа" агентлиги хабар берди. У мамлакатнинг жануби-ғарбидаги фермалардан бирида туғилди.

Нидерландия чемпионатининг иккинчи дивизионида иштирок этувчи "Дендер" ва "Вилрайк" клублари ўртасидаги учрашувда (2:0) 3 нафар полициячи безорилик қилаётган мухлислар оломонини тўхтата олди.

«Лион» жамоасининг бразилиялик ҳимоячиси Рафаэл да Силва  французлар клубига келганида жароҳат олиб, майдонга туша олмаганида бу вақт учун маош олишни истамаган.

Бразилиялик футболчи 2015 йилнинг сентябрида бел қисмидан шикастланган ва 1 ой давомида ўйинларда иштирок эта олмаган. Рафаэль «Лион» раҳбарияти билан учрашиб, ўзига ўтган 1 ой учун маош тўламасликни сўраган. Лекин бу юридик жиҳатдан иложсиз эди.

Баҳрайнда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг D гуруҳида 2-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Биринчи турда Тожикистон ёшларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Жасур Абдураимов жамоаси иккинчи турда Австралия вакилларига қарши ўйнади.
4 ёшли полиглот (кўп тилларни билиш) қиз Белла Девяткина интернет аҳлини лол қолдирди. У 7 та тилда, жумладан рус, инглиз, хитой ва араб тилларида сўзлашади.

 

АҚШнинг Миннесота штатида яшовчи Деннис Эриксон маҳаллий черковга 30 мингта ўйинчоқ ва ҳақиқий автомобиллардан иборат коллекциясини ҳадя қилди, деб хабар бермоқда Motor1.com.

Россиялик блогер Wylsacom янги ролик тақдим этди. Унда блогер Samsung Galaxy Note 7 смартфонини портлатишга уриниб кўради. Видео унинг YouTube-каналида намойиш қилинди.

Ижтимоий тармоқларда «митти Ким Чен Ин» номини олган хитойлик боланинг рақси акс этган видео оммалашмоқда. Ролик Daily Mail нашрининг Twitter-аккаунтида эълон қилинган ва бир кундан кам вақт ичида 200 лайк ва 150 репостга эга бўлган.

Туркиянинг DRT телеканалининг эрталабки янгиликлар дастури студиясига дайди мушук кириб қолган. Мушук ичкарига ёпилмаган эшик орқали кирган.

Ҳолливуднинг машҳур актёри Том Круз CBS телеканалида Жеймс Корденнинг меҳмони бўлди. 9 дақиқали скетчда актёр бошловчи билан биргаликда ўзи бош ролларни ижро этган фильмларидан саҳналарни жонлантирди.

Reddit порталида 2012 йилда Тобиас Ханссон томонидан тасвирга туширилган видеога эътибор қаратилди. Видеода соҳилда турган қизча сузиб келаётган кемадан сигнал беришни қайта-қайта сўрайди. Кема сигнал берганда эса қизча қўрққанидан қочиб кетади.

Интернетда Росомаха трилогиясининг “Логан” деб ном берилган финал қисми биринчи трейлери чиқди. Логан - фильмда Ҳью Жекман ижро этган қаҳрамоннинг исми.

Етти яшар болакайнинг оиласи уй шароитида хонаки лимонад тайёрлар, кичик Себастьян эса уни кўчаларда бутилкасини 20 центдан сотарди. Шаҳар аҳолиси болакайнинг асл мақсадини билгач, унинг оиласини маҳаллий байрамларга шарбат сотишга чақиришни бошлади.

YouTube видеохостинги маъмурияти GTA V модификацияси тасвирланган роликни ўчириб ташлади, унда С4 портловчи моддаси ўрнига Samsung Galaxy Note 7 смартфонлари қўлланилади. Бу ҳақида The Verge маълум қилди. 

Америкалик машҳур рэп ижрочи Эминем янги трекида АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампга қарши фикрлар билдирди, деб хабар бермоқда Rolling Stone. Campaign Speech ("Сайловолди нутқи") деб номланган қўшиқ рэпчининг бўлғуси альбомининг тизери бўлди.

АҚШнинг CNN телеканали Республикачилар партиясидан конгрессмен Крис Коллинз билан жонли эфирда олиб борган мулоқотини кутилмаганда узиб қўйди. Бунга, Коллинзнинг АҚШ президентлиги учун демократлар номзоди Ҳиллари Клинтонни ёлғончи деб атагани сабаб бўлди, дея хабар қилган Heavy нашри.