Мексиканинг Идальго штатида бир гуруҳ жиноятчилар бир қишлоқни талаш мақсадида бир неча соат назорат остида ушлаб турди.

Excelsior портали маълумотларига кўра, ниқобдаги тахминан 20 нафар жиноятчи 19 октябрда кундузи Сан-Хуанико қишлоғига бостириб кирган. Улар ҳавога ўқ узишган, бундан чўчиб кетган аҳоли яшириниб олган ёки қочиб кетган. Бироқ бир неча киши босқинчиларни ўз телефонларига ёзиб олишга муваффақ бўлган.

Сўнгра жиноятчилар бир неча соат давомида қишлоқдаги уйларни талаган, йирик шохли чорвани ҳайдаб кетган. Босқинчилар қишлоқни ташқи дунё билан узиб қўйиш мақсадида кишлоқдаги кўприкни вайрон қилган.

Жиноят ҳақида қишлоқ аҳолиси маълум қилгандан кейингина хабар топилди. Жиноятнинг содир этилишига штатдаги турли аҳоли пунктларида яшовчи чорвачилар ўртасидаги низо сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилган.