Наримон Умаров ахборот соҳасини янада демократлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратишини билдирди

Ўзбекистон 23 Октябрь 2016 7079
Фото: «Адолат» СДП матбуот хизмати

«Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Наримон Умаров партиянинг VIII Қурултойидаги маърузасида демократик жамиятни матбуот эркинлигисиз, ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш ва сайлов эркинлигисиз тасаввур қилиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.

У ахборот соҳасини янада демократлаштириш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратишини таъкидлаб ўтди.

«Биз демократик жамиятни матбуот эркинлигисиз, ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш ва сайлов эркинлигисиз тасаввур қилиб бўлмайди, деб биламиз ва «Ошкоралик — фуқаролик жамиятининг муҳим шарти» тамойилига таянган ҳолда, ахборот соҳасини янада демократлаштириш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратамиз. Ахборот соҳасида рақобат муҳитини янада кучайтириш, олиб борилаётган ислоҳотларнинг, давлат ички ва ташқи сиёсатининг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда ОАВнинг фаоллигини ошириш зарур, деб биламиз. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини, ҳокимият ва жамоатчиликнинг изчил алоқасини таъминлашда ОАВнинг ролини кучайтириш, моддий-техник базасини янгилаш, технологик модернизация қилиш, журналист касби нуфузини ошириш, соҳа ходимларининг меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш каби масалалар устувор вазифаларимиз сирасига киради», — деди сиёсатчи.

Шунингдек у сайловолди дастурида давлат ва жамият бошқарувида аҳолининг муносиб иштирокини таъминлаш масаласига эътибор қаратишини айтиб ўтди. 

«Давлат ва жамият бошқарувида аҳолининг муносиб иштирокини таъминлаш ҳам эътиборимиз марказидаги масалалардандир. Айни шу сабабдан сиёсий ислоҳотларнинг янада чуқурлаштирилиши, жамиятда демократик қадриятларнинг мустаҳкамланиши ва ривожланиши, адолат, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлиги таъминланиши учун бор кучимизни сафарбар этамиз», — таъкидлади Наримон Умаров.

«Биз вакиллик ҳокимияти, фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини янада кучайтириш, парламентаризмни ривожлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига ошкоралик, очиқлик ва ҳисобдорлик тамойилларини кенг жорий этишни ёқлаймиз. Шунингдек, ҳокимиятнинг барча даражадаги бошқарув органлари вакиллари ҳамда фуқаролар ўртасида ўзаро очиқ мулоқот ва тўғридан-тўғри муносабатларни янада кенгайтириш, давлат хизмати ва давлат хизматчилари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш тарафдоримиз», — қўшимча қилди у.

Бу, ўз навбатида, давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим масалаларини ечишда энг мақбул қарорларни шакллантириш ва қабул қилиш жараёнида аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш, ижтимоий адолат тамойилларини ҳаётга кенг татбиқ этиш, бюрократизм ва коррупциянинг ҳар қандай кўринишларини бартараф этишга ҳам хизмат қилади, дейилади маърузада.

«Ўзбекистонда ижтимоий барқарорликни таъминлаш вазифаси давлат, ҳокимият, бизнес ва фуқаролик жамияти институтлари саъй-ҳаракатларини уйғунлаштириш ва мувофиқлаштириш, жамоатчилик назорати институтини янада кучайтиришни талаб этади. Иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий аҳамиятга молик масалалар юзасидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат ижтимоий дастурлари ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини кенг жамоатчилик иштирокида экспертизадан ўтказиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти учун янада қулай шароитлар яратиш, уларнинг соғлиқни сақлаш, таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги муаммоларни ҳал қилишдаги иштирокини кучайтириш каби масалалар бизнинг доимий эътиборимиз марказида бўлади» — деди Наримон Умаров.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар