Наримон Умаров: Демократик ижтимоий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш — асосий мақсадимиз

Ўзбекистон 23 Октябрь 2016 5344
Фото: «Адолат» СДП матбуот хизмати

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси, Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари, Ўзбекистон Президентлигига номзод Наримон Умаров партиянинг VIII Қурултойидаги маърузасида ўз дастурининг асосий ҳолатлари юзасидан маълумот берди. Маърузанинг тўлиқ матни партиянинг расмий сайтида чоп этилди.

Ўз чиқишида сиёсатчи олдига қўйган асосий мақсади демократик ижтимоий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш эканлигини таъкидлаб ўтди.

«Сайлов кампаниясида иштирок этар эканмиз, истиқлол йилларида ҳаётга татбиқ этилган ислоҳотлар ва уларнинг юксак натижаларини эътироф этган ҳолда, мамлакатимизнинг бундан кейин ҳам изчил тараққий этиши, ривожланган замонавий демократик давлатлар қаторига киришини илгари сурамиз. Шу муносабат билан халқимиз учун муносиб ҳаёт шароити яратишга қаратилган янги вазифаларни, марраларни белгилаш ва уларга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтаришга қаратилган Дастуримизни таклиф этмоқдамиз. Дастурда бугунги кунда жамиятимизнинг турли соҳаларида учраётган айрим муаммолар, фуқароларимизни ўйлантираётган масалалар ечими бўйича аниқ таклиф ва механизмлар илгари сурилганлиги, ўйлаймизки, сайловчиларни бефарқ қолдирмайди», — деди у.

«Мазкур Дастурга мувофиқ қуйидагилар биз учун энг муҳим йўналишлар бўлиб ҳисобланади:

Биз, энг аввало, демократик ижтимоий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришни асосий мақсадимиз, деб ҳисоблаймиз. Зеро, адолат устувор бўлган жойда иш юришади, юртда файзу барака бўлади, одамларда меҳр-оқибат кучаяди. Адолат бор жойда тараққиёт бўлади, юксак муваффақиятларга эришилади. Шундай экан, халқимизнинг адолат ва ҳақиқатга интилиш, адолатли жамият қуришдек асрий орзуларидан келиб чиқиб, ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли жамият қуриш борасидаги конституциявий нормаларни ҳаётга тизимли равишда ва кенг жорий этиш устувор вазифамиз бўлиб қолади. Биз бунда ижтимоий адолат ва бирдамлик тамойиллари ҳукм сурадиган, аҳолининг даромади бўйича кескин табақаланишига йўл қўйилмайдиган, фуқароларнинг кучли ижтимоий ҳимоясини таъминлашга йўналтирилган жамият қуриш ғояларига таянамиз» — қўшимча қилди Наримон Умаров.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44760 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15224 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95007 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 2 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 69 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширмоқчи бўлган жангарилар йўқ қилинди
07:08 1148 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1292 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2844 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1825 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3157 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар