Оқ уй миллий хавфсизлик кенгаши вакили Нед Прайс Россиянинг Сурия президенти Башар Асад тузумига ҳарбий ва иқтисодий кўмаги Асаднинг "ўз халқига урушни давом эттиришига" имкон бермоқда, деб айтди. Бу ҳақда АҚШ президенти маъмурияти сайтида маълум қилинди.  

Прайс бундай баёнотни БМТ ва Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти маърузасига изоҳ бериш жараёнида билдирди. Оқ уй вакилининг айтишича, маъруза Сурия ҳукумат қўшинлари томонидан кимёвий қурол сифатида хлордан фойдаланилишини исботлайди. Прайс Россия ва Эронни Сурия ихтилофида кимёвий қуролни қўллашнинг олдини олиш чораларини қўллаб-қувватлашга чақирди.