Sharp компанияси 2017 йилда Япониядаги иккита заводини ёпадиган бўлди, деб хабар бермоқда Nikkei ахборот агентлиги. 

Бу чора Foxconn бошчилигида ўтказилаётган компания сарф-харажатларини оптималлаштириш дастури билан боғланган.

Маълум қилинишича, компания Хиросима префектурасидаги Михара шаҳрида жойлашган ёруғлик диодлари ва  ярим ўтказгичли лазерлар ишлаб чиқарувчи ва Точиги префектурасидаги телевизорлар учун суюқ-кристалли дисплейлар ишлаб чиқарувчи заводларини ёпади.

Михарадаги заводдаги ишлаб чиқариш ва ходимлар Хиросима префектурасида жойлашган Фукуямадаги заводга кўчирилади. Фукуямадаги завод ҳам Apple смартфонлари учун камера деталларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.