АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп 21 октябрда АҚШнинг Пенсильвания штатида сўзлаган нутқида агар президент этиб сайланса, "оммавий ахборот воситалари ҳокимиятини" чеклашга ваъда берди. Миллиардернинг фикрича, баъзи ОАВ унинг рақиби Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаб, Трампнинг президентлик кампаниясига тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Улар менга берилган овозлар, америка халқи овозини бостиришга зўр бериб уринмоқдалар", деб айтди Трамп.

Трамп AT&T телекоммуникацион компаниясига Time Warner. компаниясини сотиб олишга тўсқинлик қилиш ниятидалигини билдирган. Унинг фикрича, бундай битимлар демократияни барбод қилади, чунки жуда катта ҳокимият "жуда озчилик қўлида мужассамлашади".

Миллиардер шунингдек оддий америкаликларни огоҳ бўлишга чақирди. "Агар ОАВ қаршилик кўрсатишга чекланмаган имконларга эга бўлган мен каби одамга қарши кураша олса, тасаввур қилинг, улар сиз билан, сизнинг иш жойингиз, хавфсизлигингиз, таълимингиз билан нималар қила олади?", деб айтди Трамп.