Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ва "Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти вакиллари икки кун ичида Ўрта Ер денгизида 2,4 минг муҳожирнинг ҳаётини сақлаб қолишди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, қутқарув операцияси давомида денгизда 14 киши жасади топилган. 

Аввалроқ "Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти бу операция давомида 12 киши, жумладан 4 бола жасади топилганини маълум қилган. 

Муҳожирлар очиқ денгизда ҳаво билан шиширилган қайиқларда бўлганлар.