«Ўзбекистон ҳаво йўллари», ЎзМБ, «Ўзавтойўл» ва НТМК АЖга айлантирилади

Ўзбекистон 23 Октябрь 2016 13338
Фото: ЎзА

Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 17 октябрда «Давлат улуши катта бўлган акционерлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини имзолади. Унга кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси, «Ўзавтойўл» компанияси, «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» унитар корхонаси ҳамда «Навоий тоғ-металлургия комбинати» давлат корхонаси 2016−2017 йилларда акционерлик жамиятларига айлантирилади.

Бу ҳақда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази маълум қилган.

Ҳужжатда 10та стратегик акционерлик жамияти рўйхати келтирилган бўлиб, улар орасида юқорида санаб ўтилган АЖга айлантирилувчи оддий акцияларининг 100 фоизи давлатга тегишли компаниялар ҳам бор:
«Ўзбекнефтгаз» МХК;
«Ўзбекэнерго» АЖ;
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ;
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ;
«Ўзавтойўл» АЖ;
«Ўзбектелеком» АЖ;
«Навоий тоғ-металлургия комбинати» АЖ;
«Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» АЖ;
«Халқ банки» АТБ;
«Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» АТБ.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар