Ангола Хитойга нефть етказиш бўйича Саудия Арабистони ва Россиядан ўзиб кетди

Иқтисодиёт 24 Октябрь 2016 4525
Фото: kremlin-press.ru

Хитой сентябрда Анголадан нефть импортини йиллик ифодада 46 фоизга, яъни 4,19 млн тоннагача оширди. Натижада Африка давлати Хитойга нефть етказиб бериш бўйича Россия ва Саудия Арабистонини ортда қолдириб, 1-ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда Хитой бош божхона бошқармаси маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда

Хитойга нефть етказиб бериш бўйича 3-ўринга тушиб кетган Россиядан нефть сотиб олиш сентябрда йиллик ифодада 2,1 фоизга, яъни 3,96 млн тоннагача камайди. Саудия Арабистонидан Хитойга нефть экспорти 1,3 фоизга, яъни 3,8 млн тоннагача камайди ва 2015 йил ноябридан бери қайд қилинган минимал кўрсаткич бўлди.

Умумий ҳисобда Хитой сентябрда  33,06 млн тонна, яъни ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 18,3 фоизга кўпроқ нефть импорт қилди.

Саудия Арабистони январдан сентябргача Хитойга 38,75 млн тонна, Россия 38,1 млн тонна, Ангола эса 34,4 млн тонна нефть етказиб берди. 

19 октябрда Халқаро валюта жамғармаси 2021 йилгача нефтнинг Brent, Dubai Crude ва WTI навлари нархи бир баррель учун 60 доллардан ошмаслиги ҳақидаги прогнозни чоп этганди.

Reuters ахборот агентлиги сентябрда Россия августда Хитойга энг кўп нефть етказиб берган давлат бўлганини маълум қилганди. 

 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар