Германиянинг жанубидаги Хальбронн шаҳрида 50 га яқин мактаб ўқувчилари газдан заҳарланишди. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот муассасаларига иқтибос келтирган ҳолда немис ОАВ хабар берди. 

Воқеа мактаблардан бирида номаълум газсимон модданинг тарқалиши натижасида юз берган. Бу пайт мактабда 350 га яқин ўқувчи бўлган.

Жабрланган кичик ва катта ёшдаги ўқувчилар шифохоналарга етказилганлар.

Таъкидланишича, ҳозир воқеа жойи ўт ўчирувчилар томонидан текширилмоқда. Улар газ таркиби ва у чиққан жойни аниқлашмоқда.