ХХР коммунистик партияси охирги 3 йилда мамлакатда олиб борилган коррупцияга қарши кураш натижаларини эълон қилди. Унга кўра, бир миллиондан ортиқ мулозим ва давлат хизматчиларига нисбатан коррупция айблови бўйича тергов ишлари олиб борилган. 

BBC телеканалининг хабарига кўра, бу маълумотнинг эълон қилиниши коррупцияга қарши янги сиёсатнинг самарадорлигини кўрсатиши керак. У ХХР раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан бошланган эди. 

Партия марказий қўмитасининг интизом инспекцияси, шунингдек, 400дан ортиқ қочқин порахўрлар давлат ташқарисида қўлга олинганини маълум қилди. 

Шу кунларда Пекинда Хитой коммунистик партиясининг ёпиқ съезди бўлиб ўтмоқда. Айрим таҳлилчиларнинг фикрича, партиянинг 4 кунлик анжуманида давлат ҳокимиятини кучайтириш ва Си Цзиньпин ваколатларини кенгайтирувчи қарорлар қабул қилинади.