Қирғизистон парламентидаги президент тарафдорларидан иборат социал-демократик партияси фракцияси парламент коалициясидан чиқишини эълон қилди. Бу фракциянинг парчаланиши ва ҳукуматнинг истеъфосини англатади. 

"Социал-демократик партия кўпчилик таркибини тарк этади", - деган парламент фракцияси раҳбари Исо Омуркулов.

Унинг тушунтиришича, президент бўлиб сайлангунча, Алмазбек Атамбаев раҳбарлик қилган Қирғизистон СДП коалицияни "сиёсий қарашлар мос тушмаслиги" шундай қарорга келган. 24 октябрь куни бўлиб ўтган фракция мажлисида шу ҳақда қарор қабул қилинган. 

Мамлакат Конституцияси талабига мувофиқ, кўпчиликни ташкил этилувчи фракциядан бири кўпчилик коалициясини тарк этса, у парчаланган ҳисобланади ва ҳукуматнинг истеъфосига олиб келади. Қирғизистоннинг 2015 йил октябрида шакллантирилган парламентида олтита фракция бўлиб, шундан тўрттаси, яъни социал-демократлар, "Қирғизистон", "Онугуу-Прогресс" ва "Ата-Мекен" партиялари коалицияга бирлашган эди. Ўшанда, ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқини президент тараф социал-демократик партияси қўлга киритган эди. 

Сооронбой Жиэнбеков раҳбарлигидаги ҳозирги ҳукумат шу йилнинг апрелида шакллантирилган эди. Қонунга кўра, давлат раҳбари ҳукумат истеъфосидан 3 кун ичида биронта партияга парламент коалициясини шакллантириш вазифасини топширади.