Конте: «Моуриньони таҳқирлайдиган иш қилганим йўқ»

Спорт 24 Октябрь 2016 4696
Фото: Sky Sports

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте «Манчестер Юнайтед» билан ўйиндаги 4:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлашда ўз қувончини ҳаддан ортиқ даражада намойиш этгани рақиблар мураббийи Жозе Моуриньо томонидан таҳқирлаш каби қабул қилингани тўғрисидаги гапга жавоб қайтарди.

«Мен футболчи бўлганман, майдонда ўзимни қандай тутишни биламан, барчани ҳурмат қиламан.

«МЮ» фанатлари куйлашда давом этишаётганди, бизнинг мухлислар эса жим қолганди. Шу туфайли футболчиларимга мухлислардан олқиш олиб беришни истагандим. Менимча, бу нормал ҳолат.

Мен ва Жозе иккимиз ўртамизда ҳеч нарса рўй бермади, мени ўзимни яхши тутдим. Мен ҳеч кимнинг устидан кулмадим. Мен ҳамиша рақибга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўламан ва ўзимга ҳам шундай муносабат талаб қиламан.

Агар ҳиссиётларни йўқотишни истасангиз, унда касбингизни ўзгартириб, уйда ўтирганингиз маъқул. 

Такрорлайман, Моуриньони камситадиган иш қилганим йўқ», – деган Конте.

Манба: Tribuna.uz

Кўпроқ янгиликлар