Россиянинг Сахалин вилояти Курил ороллари яқинида иккита ер силкиниши қайд этилган, дея хабар қилмоқда «Интерфакс» «Южно-Сахалинск» сейсмостанциясига асосланган ҳолда.

Таъкидланишича, биринчи зилзила маҳаллий вақт билан эрталаб 7:25да содир бўлган. Унинг кучи Рихтер шкаласи бўйича 5,7 баллни ташкил этган. Зилзила маркази Охото денгизидаги Итуруп оролидан 118 км жанубда, 6 км чуқурликда бўлгани айтилмоқда. 

Иккинчи ер силкинишининг кучи 5 баллдан иборат бўлган. У Тинч океани ҳавзасида Итуруп оролидан 226 км шарқда, 70 км чуқурликда юз берган. 

«Қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ», — деган станция вакили. 

Ороллардаги кишилар уни деярли сезмагани, цунами хавфи эълон қилинмагани хабар қилинаяпти.