Мальтада қулаган енгил моторли самолётнинг қулагани тасвирга олинган видео тақдим этилди. Бу видео автомобиль ҳайдовчиси томонидан олинган.

Кадрда кўриниб турибдики, Мальта халқаро аэропортидан Ливиянинг Мусрота шаҳрига парвоз қилган ҳаво кемаси парвозидан кичик дақиқалар ўтиб, ҳалокатга учраган. Ҳаво кемаси сезиларли даражада назоратни йўқотган, орадан бироз ўтиб, ерга қулаган. Ҳалокат оқибатида 5 киши қурбон бўлган.

ОАВнинг маълум қилишича, самолёт бортида Frontex агентлигининг ходимлари бўлган. Аммо агентликнинг ўзи бу маълумотни рад этган.