Нодавлат ОАВ журналистлари сайлов жараёнини ёритиш бўйича Германия тажрибасини ўрганишмоқда

Жамият 24 Октябрь 2016 2170

23 октябрь куни ЎзЭОАВМАда сайлов тажрибасини ёритиш бўйича халқаро тажрибани ўрганишга бағишланган семинар-тренингларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда нодавлат телерадиостудиялар, ЎЭОАВМА вакиллари, Конрад Аденауэр номли жамғарманинг Марказий Осиё бўйича ҳудудий ваколатхонаси, шунингдек Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси экспертлари иштирок этишди. 

Тренингларни етакчи немис экспертлар Германия телекомпаниялар Федерал уюшмаси Президенти Рене Фалькнер ва машҳур мустақил журналист Биргит Ветцель олиб боради. 
Германиялик эксперт Рене Фалькнер 11 кун давомида семинар иштирокчилари билан янги технологик ишланмаларни қўллаш билан машҳур рейтинг ток-шоулар тайёрлаш бўйича жаҳон тажрибаси билан бўлишади. 

Тўрт кун давомида Биргит Ветцель бошчилигида семинара-тренинг иштирокчилари – турли радиостанция журналистлари – эфирни янги креатив эшиттиришлар билан тўлдиришнинг энг илғор тажрибаларини ўрганишади, ахборот узатишнинг ностандарт усуллари ва кўпроқ радиотингловчи жалб қилиш имкониятлари билан танишишади. Семинар-тренингнинг очилиш маросимида унинг якуний натижасида “Сайлов кундалиги” ҳар кунлик махсус дастури ташкил этилиши белгилаб олинди. 

- Мен ёш журналистлар билан сайлов ва сайловолди жараёнлари юзасидан машғулотлар олиб боришимдан хурсандман. Ўзбек ҳамкасбларим билан ягона мақсадимиз сайлов мавзусига оид сифатли медиа маҳсулот тайёрлаш, тўлиқ радио ахборотлар беришдан иборат. Семинар иштирокчилари – асосан ёшлар ва бу мени янада илҳомлантиради. Мен Ўзбекистонда бўлган вақтимда журналистларингиз маҳорати йилдан-йилга ортиб бораётганини гувоҳи бўляпман, - дейди Биргит Ветцель. 

Доктор Томас Кунце ҳам ушбу машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Президент сайловининг профессионал даражада ёритилишига ўз ҳиссасини қўшишидан умидворлигини изҳор этди. Биз ўзбек журналистлари билан тажриба алмашишдан фақат ҳурсанд бўламиз.

- Ушбу семинарлар журналистлар саводхонлигини ошириш бўйича “илк қалдирғоч” бўлиб , келгусида ҳам биз Ассоциация журналистлари учун Ўзбекистон Президенти сайловини ёритишда профессионаллигини ошириш масаласида уларни давом эттиришни режалаштиряпмиз, - дейди ЎзЭОВМА раиси Фирдавс Абдухолиқов медиамаросимнинг очилиш маросимида.
Семинар-тренинглар ноябр охирига қадар давом этади. 
 

Кўпроқ янгиликлар