Испания чемпионатининг 9-турида "Реал" жамоаси уйда "Атлетик"ни қабул қилди. Учрашувнинг 7-дақиқасида Карим Бензема "Атлетик" дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, - 1:0. Орадан 20 дақиқа ўтиб эса Сабин Мерино "Реал" дарвозасини нишонга олди ва учрашувдаги ҳисобни тенглаштирди, - 1:1. Танаффусга жамоалар шундай ҳисоб билан чиқиб кетишди. 

Иккинчи бўлимда Зинедин Зидан ғалаба қозониш учун захирадан янги кучларни майдонга чиқарди. 75-дақиқада Бензема ўрнига майдонга тушган Альваро Мората бу сафар ҳам "Реал"га ғалаба келтирувчи голни урди. Мората 83-дақиқада "Атлетик" дарвозасини ишғол қилди ва "Реал"нинг 2:1 ҳисобида муваффақият қозонишига ўз ҳиссасини қўшди. Шундай қилиб, "Қироллик" клуби бу ғалабадан кейин яна биринчи ўринга қайтди.


Реал Мадрид – Атлетик 2:1 (1:1)

Голлар: 1:0 – 7 Бензема, 1:1 – 27 Сабин Мерино, 2:1 – 83 Мората.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Варан, Ковачич, Кроос, Иско (Васкес, 65), Бэйл, Роналду, Бензема (Мората, 75).
Атлетик – Ирайсос, Эчейта, Саборит (Муниаин, 87), Иньиго Лекуэ, Лапорт, Рауль Гарсия (Итурраспе, 76), Микель Рико, Иньяки Уильямс, Эрасо, Сабин Мерино (Сусаета, 78), Сан Хосе.
Огоҳлантиришлар: Эчейта (31), Рауль Гарсия (55), Мората (87), Лапорт (87), Карвахаль (90).

Манба: tribuna.uz