АҚШ Давлат департаменти Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти бузилиш билан боғлиқ янгиликни изоҳлашдан бош тортди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги. 

АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати вакили «Биз буни изоҳламаймиз», — дея жавоб қайтарган шу хусусда берилган саволга. 

CNN телеканали хабар қилишича, ўзини The Jester деб номлаган америкалик хакер, РФ ТИВ расмий сайтига киберҳужум уюштиргани ва унда дипломатларга мурожаат қолдиргани ҳақида хабар қилган эди. Кейинроқ, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ушбу хабарни изоҳлаган эди. Унинг Фейсбукдаги саҳифасида айтишича, вазирликнинг эски сайтига ҳужум уюштирилган.