Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида янги интерактив хизмат – Палата томонидан электрон тарқатиладиган турли маълумотларга обуна бўлиш учун ариза юбориш жорий этилди.

Мазкур хизматдан фойдаланиш орқали тадбиркорлар мунтазам равишда қуйидаги маълумотлардан бохабар бўлиб боради:

Республикамизда бўлаётган кўргазмалар, тадбирлар, конференциялар;
Хорижда бўлаётган кўргазмалар, тадбирлар, конференциялар;
Маҳаллий компанияларнинг ҳамкорлик бўйича таклифлари ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари бўйича тижорат таклифлари ва бошқалар;
Хорижий компанияларнинг ҳамкорлик бўйича таклифлари ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари бўйича тижорат таклифлари ва бошқалар;
Янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Қабул қилиниши режалаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаси (таклиф бериш учун);
Бошқа фойдали ва фаолиятига тегишли бўлган маълумотлар.

Ушбу маълумотлар Савдо-саноат палатаси томонидан электрон почта орқали юборилади. 

Мазкур хизмат фақат тадбиркорлик субъектларига кўрсатилади. 

Аризани кўриб чиқиш муддати - уч кун.

Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтиш керак бўлади.

Шу ва бошқа янгиликлардан тезкор хабардор бўлиш учун Палатанинг ушбу каналига уланиш мумкин.