Heat Street нашрининг хабарига кўра, «Тахтлар ўйини» фэнтези-сериалининг сценарийси тармоқда пайдо бўлди. Нашр барча эпизодларнинг еҳтимолий қисмлари ҳикоя қилинган мақолани чоп этди

Маълумот Reddit  ижтимоий хабарлар сайтида Free Folk аккаунтида эълон қилинди. Кейинчалик эса, аккаунт ўчириб юборилди.

Бу маълумот расмий сериал сценарийсига алоқаси борлиги ёки кимнингдир ўйини эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Аввалроқ эса, Free Folk олтинчи фаслнинг аниқ спойлерларини эълон қилган эди. 

Сериалда Дейнерис Таргариеннинг ёрдамчиси ролини ижро этувчи Британиялик актриса Натали Эммануэль,  тармоқга янги эпизодларнинг спойлерларини тарқатувчиларни айблади. 

«Еттинчи фаслни бузувчилар борлиги ачинарли хол», — деб ёзиб қолдирди актриса ўз Twitter саҳифасида.